Ғоядан лойиҳага- лойиҳадан корхонага

«Лойиҳа фабрикаси» – ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш ва тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш учун яратилган платформа.
Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудларнинг ички имкониятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этишдан иборат.
«Лойиҳа фабрикаси» нинг тажрибали мутахассислари сизга бизнес-режани ишлаб чиқишда ёрдам беради!

Рентабеллик, ишлаб чиқариш қобилияти ва иқтисодий самара мезонларини ҳисобга олган ҳолда бизнес-режани ишлаб чиқишда мутахассислар ёрдами

Тадбиркорлар билан ҳамкорликда бизнес ғоя яратиш

Ҳудудларнинг инвестициявий ва саноат салоҳиятини таҳлил қилиш, туман, шаҳар ва маҳаллалар кесимида "ўсиш нуқталари" ни аниқлаш

Лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ёшлар саноат бизнес зоналари ҳудудида инвестициявий лойиҳангизнинг мақбул жойлашишини танлашда ёрдам бериш

Ариза юбориш учун анкетани тўлдиринг