Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган «Ёшлик тадбиркор саноат зонаси» ҳудудида макарон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Ўз новбатида мамлакатимизда макарон маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқат моллари узоқ вақтдан буён халқимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулот бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда мазкур макарон маҳсулоти турлари инсоннинг замонавий овқатланиш ва озиқ-овқат тизимига чуқур кириб борганлиги эътиборга жоиздир. Макарон маҳсулотлари углеводлар манбалари бўлиб, кристалланган шаклдаги крахмал, Б витаминлари, оқсиллар ва кўплаб бошқа турли ҳил моддаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари инсон организмининг қондаги шакарнинг барқарор даражасини сақлаб қолишга ёрдам беради. Макарон маҳсулотларининг асосий афзалликларидан бири бу тезда тайёр бўлишидир.