Замонавий, чиройли ва амалий пол қопламаларидан кенг фойдаланишга қарамасдан, анъанавий гиламлар ханузгача хонадонларни безаш учун кенг қўлланилиб қелинмоқда. Улар хонадон интерьерига қулайлик олиб кириб, безак учун ажойиб ўзига хослик ва қўшимча овоз изоляцияси сифатида  қўлланилади. Гиламлар ихчам ва ташиш учун осон, катта ва қиммат  қадоқлаш муаммосидан холидир, бу эса ўз навбатида сезиларли равишда транспортация ва логистика  харажатларини тежаш энг мақбул йўли ҳисобланади.

Гилам ишлаб чиқариш бу анчагина вақт талаб этиладиган жараён, ва бир қанча этаплардан иборат бўлиб махсус автоматлаштирилган ускуналар ва қўл меҳнатини талаб этади. Ўтмишда гиламларнинг аксарият қисми қўлдан ва турли хил гилам тўқиш ускуналарида амалга тўқилганлиги уларнинг нархларини анчагина қимматлашувига сабаб бўлган. Автоматлаштирилган технологияларнинг кенг оммалашиши жараёнларнинг вақтларини қисқаришига ва нархларининг арзонлашишига сабаб бўлди. Шу билан бирга қайд этиш жоизки қўлда тўқилган гиламлар ҳали ҳамон ўз жозибадорлигини йўқотмаган. Қимматбахо ва ноёб гиламлар ҳанузгача ўз харидорларини топиб келмоқда.