Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ ТД маъмурининг ёрдамчиси ҳамда Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун минтақавий ваколатхонаси директори Мирьяна Сполярич-Эггер билан учрашди. Музокараларнинг кун тартиби билан БМТ ТД ва Ўзбекистон ўртасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини…

Чекка қишлоқда саноат корхонаси ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Андижон вилоятига келди. Избоскан туманининг Қўғай маҳалласи – энг чекка ҳудудлардан бири. Иқтисодий имкониятлар натижасида қишлоқларга ҳам саноат кириб бормоқда. Бу аҳолини иш билан таъминлашда жуда муҳим. Яқинда ушбу маҳаллада “Соҳиб омад баракаси” кластери томонидан “And gold” тикув-трикотаж корхонаси ишга туширилди. Давлатимиз раҳбари мазкур фабрика фаолияти билан танишди. Қиймати…

Қаровсиз бинолар ўрнида янги корхоналар иш бошлади

Тўқимачилик саноати Андижон вилоятидаги “драйвер” соҳалардан. Бугун бу ерда 700 га яқин шундай корхоналар фаолият юритмоқда.  Андижон шаҳридаги “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонаси – шулардан бири. Умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа учун қаровсиз бино “ноль” қийматда берилган эди. Атиги етти ойда бу ерда замонавий корхона пайдо…

Президент Андижон шаҳридаги бунёдкорликни кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳа тақдимоти билан танишди. Дастлаб Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига борилди. Бу бино 1965 йилда қурилган бўлиб, охирги йилларда эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Жорий йилда реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланди. Китоблар сақланадиган ертўла ва махсус хоналарнинг ости бетонланди. Уч қаватли бино замонавий қиёфа ва…

ГИЛАМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Замонавий, чиройли ва амалий пол қопламаларидан кенг фойдаланишга қарамасдан, анъанавий гиламлар ханузгача хонадонларни безаш учун кенг қўлланилиб қелинмоқда. Улар хонадон интерьерига қулайлик олиб кириб, безак учун ажойиб ўзига хослик ва қўшимча овоз изоляцияси сифатида  қўлланилади. Гиламлар ихчам ва ташиш учун осон, катта ва қиммат  қадоқлаш муаммосидан холидир, бу эса ўз навбатида сезиларли равишда транспортация ва логистика  харажатларини тежаш энг мақбул йўли ҳисобланади.

ПОЛИПРОПИЛЕН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Полипропилен (ПП) – бу ериш нуқтаси 165-170°C ва зичлиги 900-910 кг / м3 бўлган қаттиқ термопластик полимер бўлиб, полипропилен полиетилендан юқори иссиқлик қаршилигига ега, кенг ҳарорат оралиғида яхши диелектрик хусусиятларга ега. Мазкур полимер хона ҳароратида органик эритувчиларда еримайди, 80°билан ва ундан юқори қиздирилганда ароматик ва хлорли углеводородларда ерийди. Полипропилен кислота ва асосларга, шунингдек тузларнинг сувли еритмаларига, минерал ва ўсимлик мойларига чидамли. Полимернинг агрессив атроф муҳит воситалари таъсирига сезгирчан емас. Саноатда ушбу полимер каучук ва минерал пломбалар комбинациясида  турли синфлар ташкил этган ҳолда ишлаб чиқарилади.

ГУРУЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

Гуруч дунёнинг деярли барча мамлакатларида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири хисобланади. Гуруч деярли ҳар кунлик овқат рационига кирганлиги ва ўрнини босувчи маҳсулот йўқлиги боис, тарихда гуруч етиштириш ва сотиш бизнеси хеч қандай ўзгаришсиз ривожланишда давом этиб келмоқда.
Хозирги кунда эса чуқур қайта ишлаш технологияларининг ривожланиши Агро-қайта ишлаш саноати тадбирорлик фаолиятларидан энг фойдали бизнес тури ҳисобланади.
Мазкур маҳсулотнинг чуқур қайта ишлашда тозалаш энг муҳими жараёндир, чунки у қобиқ ва кепак қатламлари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун олиб ташланганда тайёр маҳсулот кўринишига эга бўлади. Шу билан бирга, гуручни майдалаш ва қайта ишлаш босқичлари ва турлари одатда мижозларнинг хоҳишларига боғлиқ бўлиб, бу гуручни чуқур қайта ишлаш босқичларидан сонига доимо таъсир қилади.

МАКАРОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган «Ёшлик тадбиркор саноат зонаси» ҳудудида макарон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.
Ўз новбатида мамлакатимизда макарон маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқат моллари узоқ вақтдан буён халқимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулот бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда мазкур макарон маҳсулоти турлари инсоннинг замонавий овқатланиш ва озиқ-овқат тизимига чуқур кириб борганлиги эътиборга жоиздир. Макарон маҳсулотлари углеводлар манбалари бўлиб, кристалланган шаклдаги крахмал, Б витаминлари, оқсиллар ва кўплаб бошқа турли ҳил моддаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари инсон организмининг қондаги шакарнинг барқарор даражасини сақлаб қолишга ёрдам беради. Макарон маҳсулотларининг асосий афзалликларидан бири бу тезда тайёр бўлишидир.